«Чемпионат» ўтган 12 ой мобайнида рўй берган энг яхши трансферларни саралади.

10. Анте Ребич, «Айнтрахт»дан «Милан»га (5 млн евро)

Фото: Giuseppe Cottini/Getty Images

Аввалги мавсумни Ребич «Милан»да ижара асосида ўтказганди. Хорватиялик яримҳимоячи «россонери»лар етакчиларидан бирига айланди ва барча турнирлар доирасидаги ўйинларда ўз ҳисобига 12 гол ёзиб қўйди ва бу жамоадаги энг яхши кўрсаткичдир. Сентябрда «Милан» Ребичнинг трансфер ҳуқуқини атиги 5 млн евро эвазига сотиб олди. Transfermarkt портали Антенинг трансфер қийматини 32 млн еврога баҳолаган. Трансфер бу қадар арзон тушганининг сабаби, «Милан» ва «Айнтрахт» футболчиларни алмаштиришган: Ребич Италияга келгач, унинг ўрнига Андре Силва йўл олган. Португалиялик ҳужумчининг «Милан»даги ишлари юришмаганди.

Жорий мавсумда хорватиялик футболчи 13 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 6 голга узатма берди. У «гол + пас» тизимида «Милан»да фақат уч футболчидан ортда — Чалхонўғли (6 + 9), Ибраҳимович (11 + 2) ва Тео Эрнандес (4 + 5).

9. Мойзе Кин, «Эвертон»дан «ПСЖ»га (ижара)
«Ювентус»да кўзга тушган италиялик ёш ҳужумчи «Эвертон»га ўтгач ўйнаб кета олмаганди. Англия чемпионатидаги бир йил давомида у 37 учрашувда 4 гол урди. Ёш форварднинг фаолияти йўққа чиқаётгандек эди, аммо у ўз вақтида «ПСЖ»га ижарага берилди. Бу ерда Мойзе аввалгидек ўйин намойиш эта бошлади: 16 ўйин, 9 гол, 1 ассист. Жамоада фақат уч футболчи ундан яхшироқ кўрсаткичга эга: Мбаппе (14 + 7), Неймар (9 + 5) ва Ди Мария (4 + 9).

Шундай натижаларга қарамасдан, Мойзе мавсум якунида «Эвертон»га қайтишига тўғри келади. «ПСЖ» футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмаганди, аммо бу ижара шартномасини парижликлар раҳбарияти муваффақиятли ишлар ҳисобига ёзиб қўйса бўлади.

8. Анхелиньо, «Манчестер Сити»дан «РБ Лейпциг»га (ижара)

Фото: Alexander Hassenstein/Getty Images

«Манчестер Сити» тарбияланувчи бу мавсумда ҳам бошқа клубга ижарага берилди. Бу унинг фаолиятидаги бешинчи ижара клуб. 2019 йилда «шаҳарликлар» Анхелиньони ПСВдан чақириб олишганди, нидерландлар жамоасида у асосий таркиб футболчисига айланганди. Аммо бир мавсум давомида ушбу испан ҳимоячиси «Манчестер Сити»да асосий таркибдан ўрин ололмади ва «РБ Лейпциг»га ижарага жўнатилди.