Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори Мансуров Баҳодир Пўлатович оиласига тегишли бўлган «Mexrangez B-2002» МЧЖ бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган, деб ёзмоқда Telegram’даги «Давлетовуз» канали муаллифи.
Таъкидланишича, Навоий вилояти Кармана тумани «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги 30-сонли мактабни реконструкция қилиш (240 ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендер комиссияси йиғилиши 2020 йилнинг 3 июнида ўтказилган. Қиймати 2 миллиард сўмлик мазкур объектнинг тендер ҳужжатларини Баҳодир Мансуров комиссия раиси ўринбосари сифатида имзолаган.
Бундан ташқари, Навбаҳор тумани 8-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини мукаммал таъмирлаш (125 ўринли блок қурилиши) объекти ҳам «Mexrangez B-2002» МЧЖга насиб қилган. Қарийб 2,8 миллиард сўмлик мазкур объект бўйича танлов комиссияси мажлиси 2019 йилнинг августида ўтказилган. Танлов комиссия раиси эса Баҳодир Мансуров бўлган.
Ҳозирги кунда «Mexrangez B-2002» компаниясининг барча улуши Саодат Мансуровага тегишли бўлиб, унга Меҳрангиз Мансуров раҳбарлик қилади. «Давлетовуз»даги маълумотга кўра, ушбу шахслар Баҳодир Мансуровнинг турмуш ўртоғи ва фарзанди ҳисобланади.
Маълумот учун, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош муҳандиси бўлиб ишлаган Алишер Баҳромович Турдиев ҳужжатларга 2020 йилнинг июл ойидан 2021 йилнинг январигача компания директори в.б. сифатида имзо қўйган.
Унинг оиласига тааллуқли компания — «Бахромбек келажаги» МЧЖ ҳам бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритиб келган.
Мазкур компания улуши тўлиғича Мавлонов Жавлонбек Абдиҳамидовичга тегишли. «Давлетовуз» маълумотига кўра, у Алишер Турдиевнинг куёви — синглисининг турмуш ўртоғи ҳисобланади. «Бахромбек келажаги» МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 24-мактабни реконструкция қилиш (160 ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендерда










