Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳайдовчига бир вақтда содир этилган қоидабузарлик юзасидан иккита жарима қарори юборилди
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилардан бирига бир вақтда содир этилган қоидабузарлик юзасидан иккита жарима қарори келгани тўғрисида видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати бу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Изоҳда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмаслиги белгиланган.
“Яъни, бир ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган вақтда айнан ушбу ҳуқуқбузарлик бўйича видеоёзувлар асосида яна бошқа маъмурий иш юритилмайди”, - дейилади маълумотда.
Видеолавҳада изоҳ бериб ўтган фуқародан ҳудудий ЙҲХБга мурожаат қилиш сўралган ва изоҳда келтириб ўтилган жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарорларига аниқлик киритилиши айтилган.
Аввалроқ, Андижонда ҳайдовчиларни видеога туширишда гумонланган шахс “самосуд” қилинганди.
Мавзуга оид
12:21 / 09.05.2026
МЖтК буткул қайта кўриб чиқилади
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
13:00 / 02.05.2026