Унда иштирок этган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2020 йилда 1 млн 800 минг нафар маҳаллий туристлар сафари ташкил этилганини, 2021 йилда буни кескин ошириш, 7,5 млн нафарга етказиш режалаштирилганини айтиб ўтди.

“Президент топшириғига биноан, маҳаллий аҳолининг саёҳат қилиши учун қулай ва арзон транспорт билан таъминлашда авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади”, - дея маълум қилди у.

Бундан ташқари, жорий йилда транспорт логистикасидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги авиа ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилади. Андижон ва Хивани тўғридан тўғри боғловчи темир йўл рейси, Фарғона ва Урганч авиарейси, Қаршидан Урганчга темир йўл ҳамда авиарейслар йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурини жадаллаштириш мақсадида яна кўплаб чегирмалар жорий этилиши маълум қилинди.