Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний текширган 328 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган – Бизнес Омбудсман
2020 йилда тадбиркорлик субъектлари устидан текширув ўтказишда қонунни бузган назорат қилувчи органлар мансабдорларининг 328 нафарига судлар томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган. Уларнинг 5 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 150 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган ва 33 нафарига огоҳлантириш берилган.
Бизнес-Омбудсманнинг 2020 йилда тадбиркорлик субъектлари устидан ўтказилган текширувлар бўйича эълон қилган ҳисоботида йил давомида жами 52 минг 320та текширув ўтказилгани маълум қилинди. Шундан 1 минг 754таси ваколатли орган билан келишилган ҳолда, қолган 50 минг 566таси хабардор этиш тартибида ўтказилган.
Ҳисобот даврида 28та назорат қилувчи орган томонидан 3 минг 162та ноқонуний текширувлар ўтказилгани, 13та назорат органи томонидан 3 минг 312та ҳолатда текшириш тартиби бузилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг 328 нафарига судлар томонидан маъмурий жарима жазолари тайинланган. 5 нафари билан меҳнат шартномалари бекор қилинган. 150 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган ва 33 нафарига огоҳлантириш берилган.
Маълум қилинишича, ваколатли орган билан келишиш учун 18та назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказиш бўйича жами 3 минг 915та буюртма киритилган бўлиб, шундан 2 минг 161таси рад этилган.
Ташкилот томонидан тадбиркорлар фаолиятида текширишларни ўтказувчи мансабдор шахсларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида, назорат қилувчи органларининг 4 минг 164 нафар ходимлари аттестациядан ўтказилган.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
15:30 / 25.12.2025
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
15:01 / 10.11.2025