Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда белгиланган стратегик режаларнинг жадал ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1 декабрига қадар ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда жорий йилги давлат дастури лойиҳасида маълумот берилган.
Дастурдаги мазкур таклиф президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабрдаги Олий Мажлисга қилган мурожаатномасидан келиб чиқади. Унда, давлат раҳбари «давлатимиз олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади», деган эди.
Миллий қонунчилик базаси бўлмиш Lex.uz сайтида 2012 йилда қабул қилинган ушбу қонуннинг тўлиқ матни мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг Олий Мажлиснинг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ўша йил 29 декабрдаги қарорида «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни давлат ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ҳамда вазифаларни, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимини ўрнатади», деган маълумот берилган.
Аммо «қонун» сўзига қўйилган ҳавола «404 хато» саҳифага олиб боради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилингани тўғрисида эълон қилинган хабарда















