АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбэк ўзининг Твиттердаги аккаунтида жорий йил 20 январ куни қолдирган битигида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан «суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлгани, унинг раҳбарлигидаги Ўзбекистонда диний эркинликнинг такомиллашаётганини юқори қадрлаши ҳамда унинг саъй-ҳаракатлари давом этишига умидвор» эканини изҳор этган.
Honored to speak with President #Mirziyoyev. Appreciate his leadership improving religious freedom in #Uzbekistan and hope his efforts will continue.
— Amb. at Large for International Religious Freedom (@IRF_Ambassador) January 19, 2021
АҚШ вакили ҳамда Ўзбекистон президенти суҳбати ҳақида расмий хабар тарқатилмаган. Шунингдек, суҳбат мазмуни ва унда муҳокама этилган масалалар ҳақида маълумот йўқ.
АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси 1998 йилда Билл Клинтон маъмурияти даврида АҚШ ташқи сиёсатининг хорижий давлатларга таъсирчан воситаси сифатида жорий этилган. Вакил олдига қўйилган мақсад ва вазифалар қаторида халқаро миқёсда диний эркинликни тарғиб қилиш, унинг бузилиш ҳолатларига тоқат қилувчи мамлакатларга нисбатан дипломатик, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий чекловлар жорий қилиш, диний эътиқод ва фаолияти боис таъқиб қилинган шахслар номидан адвокатлик қилиш ҳамда диний эркинликни бутун дунёда кенг ривожланишини таъминлаш масалалари мавжуд.
Аввалида Вьетнам, Куба, Лаос, Хитой, Шимолий Корея, аксарият аҳолиси мусулмон бўлган давлатлар, шу жумладан, Суданда насронийлик, баҳоий ва бошқа диний озчиликка нисбатан авж олаётган таъқибларга нисбатан қатъийроқ чоралар кўриш мақсади кўзланганди.
АҚШ Давлат департаменти қошида фоалият кўрсатувчи алоҳида топшириқлар эмиссаридан ташқари, Вашингтон нигоҳидаги ишкал мамлакатларни
















