Туркиянинг Улудағ университети олимлари SARS-CoV-2 коронавирусини бир дақиқа ичида ўлдирадиган бурун спрейини ишлаб чиқишди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, Genoxyn воситаси универсал бўлиб, турли патогенлар, жумладан вирус ва бактериялар кўпайишининг олдини олади, деб ёзмоқда Daily Sabah нашри.

 Қайд этилишича, антибактериал воситани ишлаб чиқиш COVID-19 пандемиясидан олдин бошланган, кейинроқ олимлар бурун ва оғиз спрейини вирусга қарши курашиш учун такомиллаштиришган.

Синов натижалари спрей оғиз ва бурун бўшлиғидаги янги коронавирусни ўлдиришини кўрсатди. Спрейнинг зудлик билан таъсир кўрсатиши вируснинг ҳужайраларга киришининг олдини олади.

Хабар қилинишича, у инсон тўқималарига мувофиқ келади, эпителий ҳужайраларига зарар етказмайди ва хавфсиз ҳисобланади.