Norma’нинг ёзишича, битим 2019 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Давлат хавфсизлик хизмати битимни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
 
Ташқи ишлар вазирлигига Германия томонига битим кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юбориш топширилган.
 
Ҳужжат 22.01.2021 йилдан кучга кирди.