Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кутубхоналарда сақланаётган кирилл алифбосидаги адабиётларнинг лотин ёзувидаги электрон кўринишлари яратилади
Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
Kun.uz’га етиб келган ҳужжат матнига кўра, Ўзбекистондаги барча ахборот кутубхона марказлари, ташкилотлар ва бошқа кутубхоналар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиётлар билан босқичма-босқич бойитиб борилади.
Бу борада ҳужжатда 2022 йил март ойига қадар ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар ўз тизими доирасида режа-дастур ишлаб чиқиши белгиланган.
Қарор ижроси учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар масъуллиги кўрсатилган.
Шунингдек, кирилл алифбосида чоп этилган ва кутубхоналарда сақланаётган адабиётларни босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишлари ҳам яратилади.
Мавзуга оид
07:55 / 26.10.2025
Ўзбек тилидаги сиёсий китоблар ва Европа билан катта битим — ҳафта дайжести
18:31 / 07.05.2024
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
20:05 / 05.07.2023
Шавкат Мирзиёев: Алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур
17:15 / 24.06.2023