Ўтган суд мажлисида янги очилган ҳолатлар юзасидан судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилган эди.
Судга жалб этилган қўшимча гувоҳлар О.Нуриддинова ва Н.Камиловалар шифохонадаги ички лаборатория фаолияти бўйича кўрсатма берди. Х.Мамараимов бошқа бир гувоҳ Н.Тўраеванинг кўрсатмаларига муносабат билдирди.
Суд раиси суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг тергов даврида берган кўрсатмаларини ўқиб эшиттирди.
Суд 2021 йил 15 февралга қадар танаффус эълон қилди.






