Россияда жуда кенг муҳокама бўлаётган бу воқеа мана бундай бошланган. Полицияга Дауд Даудовнинг онаси мурожаат қилади. Унинг айтишича, аёлнинг 31 ёшли келини Лаура Тамадаевани туғганидан кейин реанимацияга олиб боришади. Аёл тўрт кун давомида жонлантириш бўлимида бўлади. Эгизакларни онасига эмизишга олиб келишади ва саломатлиги борасида муаммо бўлмайди.
«Биз Сургутда яшаймиз. Набираларимиз туғилганини айтишгач, 11 феврал куни учиш учун чипта олдик. Лаура тўрт кун жонлантириш бўлимида ётгани ва ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Кейин эса менга телефон қилиб, болалар 8 феврал куни ўлганини айтишди. Бир кун ўтиб! Қандай қилиб икки бола бирданига ўлиб қолиши мумкин? Биз нима бўлганини тушунмай йўлга чиқдик. Одатларимизга кўра болаларни Доғистонга кўмишга қарор қилдик. Бу болалар туғилган Ставрополдан 700 км узоқда. Болаларга исм қўйдик, одатимиз шунақа. Болаларнинг юзини кўрмоқчи бўлдим, касалхонага борганда Лауранинг айтишича, эгизакларни ювишган, домла ўқиган ва очиш мумкин эмас, деб айтди.
Келинимга 4 кун давомида болаларни эмизишга олиб келишган, болалар гўёки ўлган куни улар онаси билан бўлган, эмган, йиғлаган. Лаурага болалар ўлгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат беришмаган. Иккита мулла келиб, болалар фариштага айланди, деб тинчитишга уринган.
Одатимизга кўра, одам кўмилгач, юзини қиблага қаратиб қўямиз. Ўғлим кафанни очиб қараса, ичида жасад эмас, қўғирчоқ турибди. Оддий қўғирчоқ. Болалар тирик экан, демак, уларни алмаштириб қўйишган ёки нимадир қилишган», деган Дауд Даудовнинг онаси.
Бу воқеа шунчалик шов-шувларга сабаб бўлдики, Ставрополь губернатори Владимир Владимиров муносабат билдиришга мажбур бўлди. У вазиятни ўз назоратига олганини маълум қилди. Губернатор ҳолат бўйича барча органларни оёққа турғизган, соғлиқни сақлаш бошқармасига топшириқ берган.
Кўп ўтмай Ставрополь соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат бўйича муносабат билдирди. Муносабатда айтилишича, Ставрополда иккита перинатал марказ бор ва уларнинг ҳеч бирида болалар ўлими билан боғлиқ ҳолат кузатилмаган. Ҳар эҳтимолга қарши Ставрополдаги барча тиббиёт бирлашмалари текширилган ва ҳеч қаерда болалар ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилмагани аниқланган.
Интернетда тарқалган видеоларда ҳолат Ставрополдаги 1 рақамли перинатал марказда содир бўлгани айтилгани сабаб ушбу тиббиёт бирлашмасидаги 190 та назорат камераси ёзиб олган кадрлар текшириб чиқилган. Кузатув камераларида ҳам қандайдир ноодатий ҳолат
















