Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясида коронавирусга алоқадор мавзуда халқаро конференция бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Тошкент тиббиёт академиясида халқаро мутахассислар иштирокида «СOVID-19 шароитида политравма бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тактикаси саволлари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Онлайн конференция ишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Аҳмад Турсунов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов, Сент-Луис университет қошидаги Тиббиёт мактаби Ортопедия департаменти профессори Жолдас Кулжанов, Россиянинг Н.Н. Приоров номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази 15-травматология ва ортопедия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессори Глеб Коробушкинлар иштирок этди.
Ушбу етакчи мутахассислар СOVID-19 билан оғриган беморларда политравма касаллиги қандай кечиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапиришди. Бу касалликни янгича даволаш усуллари билан ўртоқлашдилар. Яратилаётган янги илмий қарашлар муҳокама қилинди.

Конференция «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мавзуга оид
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
20:07 / 13.03.2024
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
15:05 / 31.03.2023
Тошкент тиббиёт академиясига халқаро ҳамкорлик доирасида сунъий нафас олиш ускуналари совға қилинди
10:25 / 29.03.2023