Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди
Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.
Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилди. ЎзАнинг хабар беришича, бу ҳақда Махсус комиссия йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, вакцина учинчи босқич синовларидан кейин маъқулланган.
«Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия вакцинасини сертификатлаштириш жараёни 11 феврал куни Россия вакцинасини ишлаб чиқувчиларидан зарур материаллар, хусусан, вакцинанинг клиник синовларининг учинчи босқичи натижалари олинганидан сўнг бошланганди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил этиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024