Ўзбекистон | 16:24 / 21.02.2021
18845
1 дақиқада ўқилади

Икки ОТМга ректорлар тайинланди

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ва Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига раҳбарлар тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 19 февралдаги қарори билан, Комилжон Собирович Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.

Комилжон Комилов 1980 йил Андижон вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини пахтачилик мутахассислиги бўйича тамомлаган. У бунгача Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори эди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 2020 йил ёзида, Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида ташкил этилганди.

Шунингдек, Насридин Мирзоодилович Жабборов Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори этиб тайинланган.

Мавзуга оид