Унда айтилишича, Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан келишувга эришган. 

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, «ушбу сериал 2та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан то Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олиниши» режалаштирилган.

Маданият вазирлиги ушбу хабар юзасидан муносабат билдирди. Унда айтилишича, бу маълумот ҳеч қандай асосга эга эмас ва келишув имзоланмаган.

«Маданият вазирлиги мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик Болливуд киноижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади», дейилади вазирлик муносабатида.