Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти бош штаб бошлиғини ишдан бўшатишни яна бир бор рад этди
Шу билан бирга, Армен Саркисян ушбу масаланинг конституцияга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида конституциявий судга мурожаат қилади.
Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги такрорий таклифини тасдиқламади.
"Республика президенти фармон лойиҳасини имзоламасликка қарор қилди”, дейилади Арманистон президенти аппарати хизматида.
Шу билан бирга, хабар қилинишича, Армен Саркисян ушбу масаланинг конституцияга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида конституциявий судга мурожаат қилади.
25 февраль куни Арманистон қуролли кучлари бош штаби бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди. Пашинян бунга жавобан, давлат тўнтаришига уриниш бўлганлигини айтган ва бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатишни сўраб мамлакат президентига таклиф киритганди. Аммо Армен Саркисян бош вазирнинг таклифини имзоламади.
Пашинян бош штаб бошлиғини бўшатиш таклифини президентга қайта жўнатди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026