Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди
2019 йил апрел ойида имзоланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
«Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожирлари ва Ўзбекистонда Қозоғистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги битим президент қарори билан тасдиқланди.
Ҳужжатда белгиланишича, 18 ёшга тўлган, иккинчи давлат ҳудудида қонуний равишда яшайдиган ва у ерда қонуний равишда пуллик меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахс меҳнат мигранти сифатида қайт қилинган.
Ҳужжат меҳнат мигрантларининг иш ҳақини тўлаш ва уларнинг даромадларидан солиқ тўлаш, пенсия ва ижтимоий таъминот, ўлим ёки шикастланиш ҳолатларида тўловлар ва компенсациялар, шунингдек, меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ жароҳат, касб касаллиги ёки бошқа соғлиққа етказилган зарарни қоплаш масалаларини тартибга солади.
Шунингдек, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, тегишли олий маълумотга эга бўлган педагог ва тиббиёт соҳаси ходимлари меҳнат мигрантларини қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтадилар.
Маълумот учун, ушбу ҳужжат 2019 йил 15 апрелда Тошкентда имзоланган. Қозоғистон президенти шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни 2020 йил 26 мартда имзолаган.
Мавзуга оид
10:55 / 13.12.2025
Карачида ҳибсдаги ўзбекистонлик: элчихона ишни назоратга олди
15:18 / 01.12.2025
Олмаотада оғир аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
14:50 / 27.11.2025
Россияда урушга жалб қилишнинг янгича усули пайдо бўлгани айтилмоқда
09:19 / 25.11.2025