Ўзбекистон | 11:41 / 04.03.2021
7281
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг икки туманида бош солиқчилар ўзгарди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди.

Умид Баҳромович Аминжонов

ДСҚ хабарига кўра, Умид Баҳромович Аминжонов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Умид Аминжонов 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган.

У. Аминжонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдумухтор Абдуғафурович Маликов

Абдумухтор Абдуғафурович Маликов Тошкент шаҳри Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Абдумухтор Маликов 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент молия институтини Кўчмас мулк бозори, баҳолаш ва риэлторлик иши, молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 
А. Маликов янги лавозимга тайинлангунга қадар Яшнобод тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид