Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда йилига ўрта ҳисобда 1300 нафаргача 0-18 ёш бўлган болаларда гематологик ва онкологик касалликлар биринчи бор қайд этилиб, жами касалланганлар сони 100 минг болалар аҳолисига нисбатан 7,5 бирликни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич АҚШда 17,0, Россияда 11,2, Қозоғистонда 9,7 бирликни ташкил этади.
Қарор лойиҳаси қуйидагиларни белгилайди:
Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасини ривожлантириш концепцияси;
Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси хизматини 2025 йилларгача босқичма-босқич ривожлантириш концепциясини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш индикаторлари;
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури, «Йўл харитаси» тасдиқланади:
болаларда гематологик ва онкологик касалликларга ташхис қўйиш учун тиббиёт муассасаларини зарурий диагностик жиҳоз (реагент, сарф анжомлари ва б.) билан таъминланиш даражасини икки баробарга ошириш;
болалардаги гематологик ва онкологик касалликларни даволаш учун зарур дори воситалари билан таъминланганлик даражасини 2021 йилда икки баробарга ва кейинги йилларда босқичма-босқич ошириб бориш;
болалар гематология ва онкологияси хизмати моддий-техника базасини яхшилаш;
соҳада суяк кўмиги, ўзак ҳужайра трансплантацияси каби юқори технологик амалиётларни жорий этиш;
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб “Болалар гематология ва онкологияси” мутахассислиги йўналиши бўйича ихтисослик, магистратура ва клиник ординатурада кадрларни давлат грантлари асосида тайёрлаш;
ҳудудлардаги соҳа мутахассисларини асосий иш жойларида ойлик маоши сақлаб қолган ҳолда “Болалар гематология ва онкологияси” ихтисослиги бўйича бюджет асосида ўқитиш, республиканинг етакчи тиббиёт муассасаларида стажировка ўтиши ва малака оширишини ташкил этиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан:
Республика Миллий болалар тиббиёт марказида 60 ўринли болалар гематология ва онкологияси бўлими ташкил этилади;















