Уч сотих ердан унумли фойдаланаётган карманалик гулчилар оиласи
Навоий вилояти Кармана туманидаги Талқоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Аҳадовлар оиласи 15 йилдан буён гулчилик ортидан рўзғор тебратишади.
Уларнинг ҳовлисидаги 3 сотих майдонда қишин-ёзин гуллар ўстирилади. Гуллар парвариши билан оила аъзолари шуғулланишади.
Хонадон бекаси Дилбар Аҳадованинг сўзлаб беришича, гулчилик ортидан 3та рўзғорнинг куни ўтмоқда.
Оила бошлиғи Сувон Аҳадов гулларнинг уруғи ва кўчатлари Тошкентдан келтирилишини, етиштирилаётган гулларга асосан Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Самарқанд вилоятининг ғарбий туманлари харидор бўлишини айтиб ўтди.
Гуллар баҳорги байрамларда ва куз фасли бошланишида янада харидоргир бўлади. Бу ерда етиштирилаётган гуллар нави ва катта-кичиклигига қараб 5 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотилади.
Қишда ўтин билан иситиладиган иссиқхонада айни пайтда 80 турдан ортиқ гул етиштирилмоқда.
Оила тадбиркорлик турини янада кенгайтирмоқчи. Улар қулупнай етиштиришни ҳам режалаштирмоқда.
Иссиқхонада ўстирилаётган анвойи гулларга харидорлар кўп. Бу гуллар ҳар қандай хонадон безагига айлана олади.
Руслан Сабуров тайёрлади.
Мавзуга оид
16:34 / 12.10.2024
Кармана тумани ҳокими интизомий жазога тортилди
19:51 / 13.03.2024
Карманадаги уйда юзага келган ҳолатга базалт қопламаси сувга бўкиши сабаб бўлган
14:18 / 13.03.2024
Карманадаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган “дом”нинг сувоғи кўчиб тушди
11:53 / 08.03.2024