Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон Бекобод-Конибодом-Қўқон темир йўлини электрлаштиради - ОАВ
Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл компаниялари Тожикистон шимолидаги темир йўл участкаси - Бекобод-Конибодом-Қўқон йўналиши бўйлаб электр узатиш линиясини қуриш тўғрисида битим имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Азия-Плюс» хабар берди.
«Яқин келажакда имзоланиши режалаштирилган битимларни келишиш жараёни ниҳоясига етмоқда», - дея хабар берган нашрга «Тожикистон темир йўллари» вакили.
Компания вакили ушбу лойиҳани икки мамлакат мутахассислари томонидан амалга ошириш бўйича дастлабки ишлар ўтган йили бошлангани, тегишли режаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилганини таъкидлаб ўтган.
«Тожикистон темир йўллари»дан маълум қилишларича, электровозларга ўтиш икки томоннинг манфаатларига мос келади: ташувчи харажатлари камаяди, кўмир ёқилишидан атмосферага чиқадиган зарарли моддалар йўқ бўлади, поездлар ҳаракати сони кўпаяди, бу эса томонлар даромади ортишига олиб келади.
Компаниядан қўшимча қилинишича, тафсилотларни, шу жумладан шартнома шартларини фақат ҳужжат имзолангандан сўнг билиш мумкин.
Айни пайтда, «Sputnik Тожикистон»нинг исми ошкор этилмаган манбага асосланиб хабар беришича, томонлар шартнома имзолаб бўлган, унга кўра расмий Тошкент Сўғд вилоятида электр узатиш линияси қуришни тўлиқ ўз зиммасига олган.
«Олинган маълумотларга кўра, Спитамен тумани чегарасидан Тожикистондаги Конибодом станциясигача поездлар транзити учун 108 километрлик электр узатиш линияси қурилади», - дейилади хабарда.
Ҳозирда нафақада бўлган таниқли тожикистонлик темир йўл ишчиси Усмон Қаландаров ушбу лойиҳа собиқ СССР пайтида ҳам режада бўлганини таъкидлади.
Унинг айтишича, ушбу темир йўл участкасини электрлаштириш лойиҳасини уч босқичда амалга ошириш мўлжалланган: Тошкент-Бекобод (Сўғд вилояти ғарбий чегарасида), Бекобод-Конибодом ва Конибодом-Қўқон.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024