Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Тадбирлар давомида, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 000 дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 000 АҚШ долларига, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8 000 дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дориларни 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланганди.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
08:22 / 25.02.2026
110 минг доллар талаб қилган банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
19:49 / 07.02.2026
Тошкент вилоятида ноқонуний равишда тупроқ ва қум-шағал қазиган шахсларга чора кўрилди
16:31 / 03.02.2026