Тарихдан чиқарилган хулосалар ва реал ҳаёт пандемияга барҳам беришга вакцинадан самаралироқ чора йўқлигини кўрсатяпти.

Бинобарин, жаҳоннинг энг кўзга кўринган лабораториялари, энг бой фармкомпаниялари миллионлаб одамлар ёстиғини қуритган касалликка қарши препарат ишлаб чиқишга зудлик билан киришди.

Олимларнинг изланишлари ўз мевасини бериб, вакциналар бирин-кетин миллий регуляторлар томонидан тасдиқлана бошлади. АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия ва бошқа иқтисодий барқарор давлатлар ўз аҳолисини эмлашни бошлашди. Бугунга келиб Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари аҳолисининг 70 фоизидан ортиғини тўлиқ эмлаб бўлиб, жамоавий иммунитетга эришган илк давлатларга айланиши мумкин.

Ўзбекистонда эса вакцинация ҳали бошланганича йўқ. Зеро, вазият шундайки, маблағ бўлса ҳам вакцина олишга имконият чекланган. Вакциналарни ишлаб чиқиш бошланмасиданоқ катта ва бой давлатлар фармкомпанияларга аввалдан пул тўлаб, буюртма бериб қўйишган.

Шундай шароитда, 17 февраль куни Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди. Ахборотда жумладан шундай дейилади: «[Хитойнинг] «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси томонидан мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, «Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК танланди».

Яна шундай сўзлар ҳам бор: «Шу мақсадда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш борасида кўрилаётган чоралар, «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масалаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича Республика Махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди».

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 8 март куни ССВ матбуот хизматининг берган саволларига жавоб бера туриб, Ўзбекистон фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олган вакциналардан фойдаланишини