Сенат қўмитаси раиси Эркин Гадоев қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқишга тизимдаги айрим муаммолар сабаб бўлганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири. Айтилишича, кўплаб давлат харидлари ноқонуний тарзда амалга оширилган.

«Ҳисоб палатасининг 2019 йилги давлат харидлари юзасидан олиб борган ўрганишлари натижасида, 4,18 триллион сўмлик ноқонуний битимлар тузилгани аниқланган.

Жумладан, тендер савдолари ўтказиш лозим бўлган 2,9 триллион сўмлик 729та битим тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилган.

Бундан ташқари, фирма таъсисчиси айнан битта шахс бўлган ҳолларда «сунъий тендер»да иштирокчилар ҳисоби кўпайтирилган ва бу орқали 18 миллиард сўмлик ноқонуний савдолар бўлган.

Аукцион талабларини четлаб ўтиш натижасида 44 миллиард сўмдан ортиқ 492та битим аукцион ўтказилмасдан танлаб олиб тузилган. Бу каби муаммолар 2020 йилда ҳам кўп кузатилган», – деди сенатор 12 март кунги ялпи мажлисда.

Эркин Гадоевнинг таъкидлашича, қонунга бир қатор ўзгаришлар киритилди.

«Янги ҳужжатда биринчи ўриндаги муҳим ўзгариш – давлат харидларининг барча турлари онлайн савдолар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Бу савдоларда инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, қонунга иккита – бенефициар мулкдор ва аффилланган шахслар, деган янги тушунчалар киритиляпти.

Стратегик аҳамиятга эга 24та йирик корхона бор. Авваллари уларга алоҳида тартиб жорий этилган эди. Қонун билан мазкур корхоналар ҳам умумий тарзда давлат харидларини электрон ва шаффоф тарзда амалга ошириши белгиланди.

Бунинг асосий сабаби – улар давлат харидларининг катта қисмини ташкил этади. 2019 йилни оладиган бўлсак, давлат харидлари умумий ҳисобда 97,9 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 19,1 фоизни ташкил қилган. Шундан 47,4 триллион сўм ёки ЯИМнинг 9,6 фоизи стратегик аҳамиятга эга жамият ва корхоналар ҳиссасига тўғри келган. Бу жами давлат харидларининг 48 фоизини ташкил этади», – деди Гадоев.

Маълум қилинишича, қонунда:

  • давлат харидларига йўналтириладиган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбаларни мақсадли ишлатиш;
  • ҳукуматнинг кафолатланган кредит ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • давлат секторини зарур товар, иш ва хизматлар билан таъминлашда қисқа муддатларда «нарх-сифат» кўрсаткичларини уйғунлаштириш;