Norma’нинг ёзишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 2021 йилда қатор чора-тадбирлар назарда тутилган.
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўналишида:
шаклланган деҳқончилик кўникмалари, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотидан келиб чиқиб, республика барча туманлари ҳудудлари муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;
2021 йил 1 апрелдан бошлаб туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва 7 йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизими йўлга қўйилади;
кооперация шартларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ижарага берилади, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари экин майдонлари иккиламчи ижарага берилади.
Қулай агробизнес муҳити ва қўшилган қиймат занжирини яратиш йўналишида қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
бир туманда учтагача пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритиш;
фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномалари тузиш.
Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида 2021 йилдан бошлаб ер бозор қийматини баҳолаш ҳамда кейинчалик ундан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш амалиёти тизимли йўлга қўйилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган ва ўзлаштириладиган ер майдонлари прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.
Қишлоқ хўжалиги тармоғини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш йўналишида:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини харид қилиш учун ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
а) фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация тақдим этилади:
















