Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда янги фазовий ракета тақдим этилди
Япониянинг аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) икки поғонали янги H-III ракета-ташувчисини тақдим этди. Ракета аввалги авлоддаги H-IIА ракетасидан 50 фоиз тежамкорроқ бўлиши кутилмоқда.
Ракета Япония жанубидаги Танэгасима космодромида ўрнатилган. Айни вақтда уни ёнилғи билан тўлдириш ишлари ва тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Ракетада ёнилғи сифатида суюқ водород ишлатилади. Ракетанинг биринчи парвози 2021 молиявий йил (2021 йилнинг 1 апрели – 2022 йилнинг 31 марти) давомида ўтказилиши кутилмоқда.
H-III Япониянинг суюқ ёнилғида ишловчи энг катта ракетаси бўлиб, узунлиги 63 метрни, диаметри 5,2 метрни ташкил қилади. У қуёш-синхрон орбитага 4 тоннадан кўпроқ, геоўтиш орбитасига 6,5 тоннадан кўпроқ фойдали юк олиб чиқа олади.
Kyodo ахборот агентлигининг маълум қилишича, H-III ушбу хусусияти эвазига аввалги H-IIA ракетасига нисбатан оғирлиги 1,3 марта каттароқ сунъий йўлдошларни орбитага чиқара олади. Бунда ракета соддалаштирилган конструкцияси ҳисобига камхаржроқ бўлади. Бу эса H-IIA’га нисбатан парвозлар нархини 50 фоизгача, яъни 5 млрд иенгача (46 млн доллар) камайтириш имконини беради.
Мавзуга оид
08:36 / 02.07.2026
Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари июнь ойида қисқарди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
10:35 / 22.06.2026