Қашқадарё вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил этди. Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерали Минглиев вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб кетаётганлиги сабаблари ҳақида маълумот берди.

Жумладан, 2021 йилнинг ўтган 2 ойи давомида вилоят ҳудудда йўл-транспорт ҳодисалари сони 60 тадан 58 тага ёки 3,3 фоизга, унда жароҳат олганлар сони 52 нафардан 46 нафарга ёки 11,5 фоизга камайган бўлса-да, ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етган.

Бундан ташқари, содир этилган 58 та йўл-транспорт ҳодисалари турлари бўйича таҳлил қилинганда:

Тўқнашувлар 11 та, ағдарилиш 6 та, тўсиққа урилиш 8 та, пиёдани уриб юбориш 27 та, велосипедчини уриб юбориш 6 тани ташкил қилган.