Маълум бўлишича, 22 март куни соат 09:50ларда, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-143 “Фарғона—Қувасой” автомобиль йўлининг 1-километрида, И.Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Ф. бошқарувидаги “Cobalt” русумли енгил автомобиль бошқа бир ҳайдовчи 1968 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган “МAN TGA 18480” русумли нефт ташувчи махсус юк автомобили иштирокида тўқнашув содир этган.
Оқибатда, “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Республика ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.









