Жаҳон | 15:27 / 25.03.2021
15792
2 дақиқада ўқилади

Сувайш канали тўсилиб қолганидан сўнг нефт нархи кўтарилиб кетди

Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 5,77 фоизга кўтарилиб, 64,3 долларни ташкил этди.

Фото: REUTERS

Дунёдаги энг катта контейнер ташувчи кема Сувайш каналида тиқилиб, ҳаракатни тўхтатиб қўйганидан сўнг нефт нархи кескин кўтарилди, деб ёзади City A.M.

24 март куни Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 5,77 фоизга кўтарилиб, 64,3 долларни ташкил этди. WTI русумидаги нефт нархи 24 соат ичида 5,14 фоизга кўтарилиб, бир баррели 60,73 долларга чиқди. 

"Нефт нархи канални тўсиб қўйган кема бир неча кун туриб қолиши эҳтимоли сабабли ошиб кетди", - деди OANDA бозори таҳлилчиси Эдвард Мойя.

Эслатиб ўтамиз, 24 мартга ўтар кечаси узунлиги 400 метрли Evergreen контейнер ташувчи кемаси Сувайш каналида саёзликка ўтириб, Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизни боғловчи каналда кемалар қатновини тўлиқ тўхтатиб қўйди.

Сув сиғимдорлиги 200 минг тоннани ташкил қилувчи кема каналга кўндаланг туриб қолган ва икки томонлама ҳаракатни тўсиб қўйган. Натижада Сувайш каналида 10 миллион баррелга яқин нефт маҳсулотлари олиб кетаётган 100дан ортиқ кемадан иборат тирбандлик пайдо бўлди. 

Мавзуга оид