Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Токзор маҳалласи ҳудудида ҳаракатланган Спарк автомобили тўхтатилиб, ҳайдовчининг ёнидан отвёртка чиққани учун ЙПХ ходими томонидан мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ ҳолатга изоҳ билдириб, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ томонидан суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди.
Расмийлаштирилган далолатнома суратидан холислар иштирокида тинтув ўтказган Зангиота тумани ХПБ ТП профилактика инспектори Абдуҳамид Алманов «автомашинада тинтув ўтказилганда ўткир тиғли, қора сопли отверка топилди» дея ёзув киритганини билиб олиш мумкин.

Ушбу воқеа юзасидан ИИВ ЙҲХББ томонидан берилган маълумотда 2021 йилнинг 23 март куни соат 23:00ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Токзор» МФЙ ҳудудида жойлашган блокпостда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Искандаров томонидан «Спарк» русумли автомобиль тўхтатилгани, холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А.Алманов томонидан автомобилда мавжуд бўлган отвёртка ўткир тиғли восита дея эътироф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгани ҳамда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.
Ушбу вазиятда ички ишлар ходими томонидан тинтув ўтказилишига туртки бўлган ҳолатлар бизга қоронғи. Аммо аниғи шуки, у ҳайдовчини автомобилидан оддий «отвёртка» чиққани важи билан маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида далолатнома тузган.
Маълумки, бир неча ой олдин «Қурол тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар киритилиб:
- фуқаровий қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно), совуқ қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш;
- қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида, шу жумладан, шаҳар транспортида, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш;















