Жаҳон | 15:37 / 27.03.2021
7139
1 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантлар ва уларга иш берувчилар мажбурий электрон рўйхатдан ўтказилади

Россия ИИВнинг маълумот беришича, жорий йилнинг икки ойи давомида 1 млн 84 минг киши миграцион рўйхатга олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга кам.

Фото: ТАСС

Россияда хорижлик ишчилар ва уларга иш берувчилар электрон реестрда рўйхатдан ўтиши мажбурий бўлади.

Хабар қилинишича, ҳозирда Россия ИИВ бу масала бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

«Тегишли реестрда қайд этилганидан кейингина хориж фуқаролари ишлай олиши, иш берувчилар эса уларни ишга жалб эта олиши мумкин бўлади», – деди Россия ИИВ вакили.

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳасини тайёрлашда манфаатдор идоралар иштирок этмоқда, ҳужжат экспертлар ва бизнес ҳамжамиятлари томонидан муҳокама қилинмоқда.

Россия ИИВнинг маълумот беришича, жорий йилнинг икки ойи давомида 1 млн 84 минг киши миграцион рўйхатга олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга кам. Шунингдек, йил бошидан буён 112 300та патент расмийлаштирилган, бир йил илгари бу рақам 204 мингтани ташкил этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид