Президентнинг “Тошкент шаҳрида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини мувофиқлаштиришда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
- Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳридаги туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари штат бирликларини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўйсунувига ва ташкилий тузилмасига ўтказиш;
- Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ 60 фоизини, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловлари канализация ташланмаларига тааллуқли қисми 50 фоизини Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
- Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳридаги туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолиятини қайта кўриб чиқади;
- Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси янгиланган вазифа ва функциялари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси таркибидаги ўзгаришлар бўйича Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 26-уйда жойлашган биноси бошқарув ҳуқуқи билан ўзида қолдирилади.















