Ўзбекистон | 18:29 / 28.03.2021
13304
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 29 март куни ҳам ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» 29 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6–8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 23–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва ерталаб ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 23–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 23–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 23–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ–3 даража илиқ бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид