Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳар ва Асака туман халқ таълими бўлимларидаги талон-торожликлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментга кўра, Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг марказлашган молия-бухгалтерия собиқ ҳисобчиси Т.А. 2019-2020 йилларда мактабда ҳақиқатда ишламаган 34 нафар фуқарони ишлаганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаларига сохта маълумотлар киритиш орқали иш ҳақи ҳисоблаб, 526,9 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Асака туман халқ таълими бўлими ходими Ш.З. ва бошқалар малака тоифасини ошириш бўйича ўтказилган аттестация синовларидан ўтмаган 24 нафар ходимга сохта сертификатларни расмийлаштириш орқали 136,1 млн сўм бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026
Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
17:24 / 01.01.2026
Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади
23:01 / 24.12.2025