Ўзбекистон | 09:56 / 01.04.2021
8800
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда, 2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра 3 845 462 нафар шахс пенсия ва нафақа олади.

«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанчалик ошиб келаётгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қарийб 20 фоизга ошган. Жумладан, уларнинг сони:

  • 2017 йилда – 3 141 100 нафар;
  • 2018 йилда – 3 296 700 нафар;
  • 2019 йилда – 3 484 800 нафар;
  • 2020 йилда – 3 677 700 нафарни ташкил этган.

2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 3 845 462 нафар шахс пенсия ва нафақа олади. Улардан:

  • 3 440 699 нафар шахс пенсия;
  • 404 763 нафар шахс нафақа олади.

Пенсия ва нафақа олувчиларнинг 43 фоизини эркаклар, 57 фоизини аёллар ташкил этади.

Пенсия оладиган шахсларнинг:

  • 2 861 916 нафари ёшга доир;
  • 388 210 нафари ногиронликка доир;
  • 190 573 нафари боқувчисини йўқотганганлик пенсиясини олади.

Нафақа олувчиларнинг:

  • 43 584 нафари ёшга доир;
  • 325 170 нафари ногиронликка доир;
  • 36 009 нафари боқувчисини йўқотганлик нафақасини олади.

Маълумот учун, 2021 йил 1 февралдан бошлаб белгиланган пенсия миқдорлари қўйидагича:

  • Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 минг сўм;
  • Ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
  • Болаликдан ногирон шахслар нафақаси – 513 350 сўм;
  • Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларга бериладиган нафақа миқдори – 313 030 сўм.

Мавзуга оид