Президент “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга асосан маҳкумларнинг «электрон назорати»ни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда, жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштирилади. 

Хусусан:

  • ходимлар персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади;
  • маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар («Smart») тизими муассасаларга ўрнатилади;
  • тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида бодисканерлар ўрнатилади;
  • жазони ўташ жараёнида маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги «ахборот портрети»ни тузиш ва озодликка чиқишидан 2 ой олдин яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш имкониятини берувчи ягона электрон тизим яратилади.

Аввалроқ, жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқариш фаолияти янада кучайтирилиши хабар қилинганди.