Ўзбекистон | 14:42 / 07.04.2021
7683
1 дақиқада ўқилади

Қимматбаҳо металларнинг эркин муомаласи йўлга қўйилмоқда

Қонунчилик палатасининг 2021 йил 7 апрел куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан қимматбаҳо металларнинг эркин муомаласи йўлга қўйилмоқда. Бу тадбиркорлик субъектлари учун қулай имкониятлар яратади. Тадбиркорлик субъектлари қимматбаҳо металларни бевосита ишлаб чиқувчиларнинг ўзидан ёки биржадан сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган эгалик ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.
Натижада, тадбиркорлик субъекти ёки жисмоний шахслар қимматбаҳо металларга эгалик қилиш, ўрнатилган тартибда уларни эркин тасарруф этиш имконини олади.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг заргарлик саноати соҳасидаги фаолиятини жонлантиришга, улар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга, қимматбаҳо металлар ноқонуний айланмаси олдини олишга ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Мавзуга оид