Жаҳон | 16:16 / 08.04.2021
5911
1 дақиқада ўқилади

Германия Россия билан «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш бўйича музокара олиб боради

Ҳозирда ЕМА Россия вакцинасини текширувдан ўтказмоқда. Бавария федерал ери ҳукумати эса «Спутник V» ЕИда рўйхатга олинмасдан туриб 2,5 млн доза вакцина сотиб олишга ариза бериб бўлган.

Фото: AFP

Германия Россия билан «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш бўйича музокара олиб боради. Бу ҳақда ГФР соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан маълум қилди.

Аммо бунинг учун дастлаб вакцина Европа дори воситалари агентлиги (EMA) томонидан маъқулланиши лозим, деб қўшимча қилди у.

Вакцина Германияга яқин 2–5 ой ичида етказилиши керак, чунки бу муддатдан сўнг Германия ўзини етарлича миқдордаги вакцина билан таъминлай олади, деб таъкидлади Шпан. 

Ҳозирда ЕМА Россия вакцинасини текширувдан ўтказмоқда. Бавария федерал ери ҳукумати эса «Спутник V» ЕИда рўйхатга олинмасдан туриб 2,5 млн доза вакцина сотиб олишга ариза бериб бўлган.

Германияда коронавирус юқтирганлар сони 2,93 млн кишига етган, улардан 77,7 минг нафари вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид