Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкалар учун махсус контейнерлар ўрнатилди
Ишлатиб бўлинган, яроқсиз батарейкаларни йиғиш учун махсус контейнерлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бутун мамлакат бўйлаб кейинчалик утилизация қилиш мақсадида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерлар ўрнатиш ташаббуси билан чиқди.
«Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» ДУКнинг 701та чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатишни бошлаш вазифаси топширилди. Худди шундай таклиф санитария-тозалов соҳасидаги хусусий компанияларга ҳам берилди.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида дастлабки янги контейнерларни кўриш мумкин. Уларни таниб олиш жуда осон – шакли ва кўринишидан улар батарейкаларни эслатади.
Бугунги кунда пойтахтда «Махсустранс» ДУКнинг 530та ва хусусий санитария-тозалов компанияларининг 171та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олади.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026