ОАВ маълумотларига кўра, Пхенян АҚШга босимни кучайтириш мақсадида янги кемасини намойиш қилиш учун қулай фурсатни кутмоқда.
Кеманинг намойиши вақтида ундан “Пуккиксон-3” каби баллистик ракета учирилиши мумкин.
2019 йилда ОАВда Шимолий Корея 3та баллистик ракета таший оладиган янги сув ости кемасини қураётгани маълум қилинганди. Ўшанда кема Япон денгизидан ташқарига - Тинч океанига чиқа олса, у ердан АҚШнинг Гуам ва Ҳавайи оролларига зарба бериши мумкинлиги хабар қилинган.
















