Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабалари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабалари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган. Шу сабабли мазкур институтда 2021 йилнинг 20 апрел санасидан бошлаб 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун эълон қилган маълумотларга кўра, кеча, 18 апрел куни Самарқанд вилоятида 18 киши коронавирус юқтирган.

ТАТУ Самарқанд филиали карантинга ёпилди, ўқитувчи ва талабаларда коронавирус аниқланган

Самарқанддаги мактаблардан бири ўқувчисида коронавирус аниқлангани учун 14 кунга ёпилди