08:42 / 21.04.2021
2252

Бухорода Россия билан ҳамкорликда саргузашт фильм суратга олинмоқда

Бухоро шаҳри Минораи Калон ансамблида «Солнце на вкус» («Қуёш лаззати») ко-продукция  фильмининг съёмка жараёнларига старт берилди. 

Кинематография агентлигига кўра, кинокартина хаёлий элементларга ва саргузаштларга бой бўлган фильм бўлиб, қўшма продюсерлик форматидаги биринчи ўзбек лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

 

Съёмка жараёнларига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 10 нафар талабаси ҳам бириктирилган бўлиб, улар ушбу ко-продукция лойиҳаси орқали ўз тажрибаларини оширмоқдалар.

Фильмнинг постановкачи режиссёри Эльдар Салаватов, рассом Юрий Фоменко, продюсерлар Эдуард ва Кристина Горбенко, режиссёр Танья Суляева. Фильмда россиялик актёрлар билан бирга ўзбек актёрлари ҳам роль ижро қилмоқда. 

Суратга олиш ишлари Москва, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда бўлиб ўтади. Премьера эса 2021 йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган.

Top