12:51 / 21.04.2021
20221

Хоразмдаги «самосуд»чи аёлларга суд ҳукми ўқилди

Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида бир гуруҳ аёлларнинг бошқа бир аёлни ўзбошимчалик билан жазолаш ҳолати бўйича очилган жиноят иши судда кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 9 июн куни соат 22:40да 4 нафар аёл - Каромат Д., Олма Д., Раъно Д. ва Наргиза Р. бир гуруҳ бўлиб, Қўшкўпир тумани, Оқдарбанд қишлоғи ҳудудида Ҳамида О.ни Каромат Д. ўғлининг оиласини бузганликда, уч нафар фарзанди етим қолаётганликда айблаб, жанжаллашиб, уни уриб-дўппослаб, кийимларини йиртиб, таёқ билан танаси турли жойларига уриб, қайчи билан сочларини кесиб ташлаб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қасддан безорилик жиноятини содир қилганлар.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «б, г» бандлари билан қўзғатилган жиноят иши Қўшкўпир тумани судида кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, Каромат Д., Олма Д., Наргиза Р. 1 йил 6 ой ва Раъно Д. 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жабрланувчи Ҳамида О.нинг уларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган.

Top