Маълум қилинишича, Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида 11 нафар судьяни интизомий жазога тортишга розилик берилди. 

Қайд этилишича, уларнинг барчаси одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани, шунингдек, суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги учун шундай чорага лойиқ, деб топилди. 

“Жазоси нақд бўлганларнинг 7 нафари фуқаролик, 3 нафари жиноят ва 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари ҳисобланади”, дейилади маълумотда.

Бундан олдин, 2020 йилда коррупцияда айбланиб судланган суд ва ҳокимият ходимлари сони маълум бўлганди