Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат президентнинг 2019 йил 20 мартдаги «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 21 январдаги «Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қабул қилинган.
Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги қарори;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом;
- Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низом;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом;
- Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тузилмаси;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, қуйидаги ташкилотлар қўмита ягона тизимини ташкил этади:
- Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари;
- Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти;
- Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси;
- «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти;
- Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази;
- «Ўрмонқурилиш» ДУК;
- «Ўрмонтехносервис» ДУК;















