17:08 / 24.04.2021
32218

Президент мактабига талабгор ўқувчи қайси фанлардан «аъло» баҳо олган бўлиши кераклиги айтилди

Фото: KUN.UZ

АОКАда ўтказилган брифингда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова агентлик мактаблари бўйича юборилган саволларга жавоб берди.

Президент мактабида ўқишни хоҳлаган ўқувчининг мактабда барча фанлардан баҳоси «аъло» бўлиши керакми?

Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш учун талабгорлар 2020/2021 ўқув йилини қуйидаги синфларда STEAM фанлар бўйича аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт.

Булар:

  • 4-синф учун – математика, табиатшунослик;
  • 5-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари;
  • 6-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика;
  • 7-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё;
  • 8-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё;
  • 9-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё фанларидан йиллик аъло баҳо талаб этилади.

Бундан ташқари, талабгор ўқиётган мактаб президент мактаби жойлашган ҳудудга мансуб бўлиши лозим.

Талабгор президент мактабига қабул қилинган тақдирда, унинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ўқувчининг президент мактабларида 5 кун давомида интернат шаклида таълим олишига розилик билдириши талаб этилади.

Президент мактабларида STEAM (Science-fan) математика, физика, кимё, биология ва компьютер таълими инглиз тилида олиб борилади.

Top