ДСҚ ахборотида қўмита бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини ноқонуний камайтириш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарздорлигини мажбурий ундирувга қаратиш чораларини кўргани таъкидланган.

Шунингдек, унда қўмита хатти-ҳаракати Солиқ кодексига асосланган ҳолда солиқ органлари асоссиз ҳисобга олинган солиқ миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эгалиги таъкидланган.

«Солиқ тўловчилардан (жорий йилнинг 1 майига қадар мурожаат қилган) қўлланилиши керак бўлган жазо чоралари, яъни Солиқ кодексининг 223 ва 224-моддаларида назарда тутилган солиқларни тўламаганлик учун белгиланган жарима чораси қўлланилмаган ҳолда аслида уларнинг мажбурияти бўлган қарздорлик суммасигина ундирилган.

Шу билан бирга, Ҳукумат комиссиясининг топшириқларини бажариш мақсадида солиқ идораларига тегишли ариза билан мурожаат қилган барча хўжалик юритувчи субъектларга (нафақат Бухоро вилояти) солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб, яъни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш имконияти берилмоқда», - дейилади қўмита ахборотида.

Бироқ ҳукумат комиссияси қарорида солиқ қарзларини бўлиб тўлаш эмас, балки ДСҚ вилоятдаги 907та тадбиркорлик субъектларига ҳисобланган 47 миллиард 133 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи ундирувини бекор қилиш бўйича аниқ чоралар кўриши назарда тутилган эди. Бу борада қўмита ахборотида ҳеч қандай маълумот берилмаган. ДСҚ ҳукумат комиссияси қарори ижросини таъминламаяптими? Комиссия қарорида қарор ижроси юзасидан аниқ таклифлар бир ҳафта ичида ҳукуматга киритилиши назарда тутилган эди. Комиссия йиғилиши 1 апрелда бўлиб ўтган, нега ДСҚ бу борада аниқ чораларни қарийб бир ойдан бери кўрмаяпти?

Kun.uz’нинг шу саволларига ДСҚ изоҳи кутилмоқда.

Aввалроқ Сардор Умрзоқов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси 1 апрел куни Бухорода йиғилиш ўтказгани, унда «обнал иши» бўйича вилоятдаги 907та тадбиркорлик субъекти зиммасига юкланган 47 миллиард сўм ҚҚС ундирувини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилингани хабар қилинганди.

  • Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи» (обналчи) фирмалар билан кураш бошлаб, 396та корхонани шубҳали корхоналар рўйхатига киритган эди. Натижада улар билан ҳамкорлик қилган 10 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ҳисобга олинган ҚҚС суммаси