Ўзбекистон | 08:36 / 26.04.2021
3887
2 дақиқада ўқилади

Фурқатлик спортчи қиз ёшлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Фото: KUN.UZ

Фурқат туманида туғилиб вояга етган Моҳинабону Абдуллаева Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида истиқомат қилувчи боксчи қиз Моҳинабону Абдуллаева Польшанинг Кельце шаҳрида ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. 64 килограммлик вазнда барча рақибларидан устун келган Моҳинабону финалда россиялик боксчи Азалия Аминева билан рингга чиқиб, ўз вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медал соҳибаси бўлди.

Фурқат туманининг Шойимбек шаҳарчасида Моҳинабону Абдуллаевани кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов чемпион қиз билан фахрланишини билдириб, унинг келгусидаги фаолиятига омад тилади. 

«Барчаси ҳаяжонли ўтди. Мен уддалаганимга ҳамон ишонмаяпман. Устозларим ва яқинларим юзини юруғ қилганимдан мамнунман», — дейди спортчи қиз  Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Мавзуга оид