Жаҳон | 14:45 / 26.04.2021
9051
1 дақиқада ўқилади
Зеленский Путин билан исталган жойда учрашишга тайёрлигини айтди
Аввалроқ Путин украиналик ҳамкасби «истаган вақтида» Москвага келиши мумкинлигини айтганди.
Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби билан исталган жойда учрашишга тайёрлигини билдирди, деб ёзмоқда Financial Times.
«Бизни учрашув жойи ўйлантирмайди, гап учрашув мазмунида», — деган у.
Зеленский 20 апрел куни Путинга «Донбасснинг исталган ерида учрашиш»ни таклиф қилганди.
Орадан икки кун ўтиб, Путин украиналик ҳамкасби «истаган вақтида» Москвага келиши мумкинлигини айтди.
Украина бош вазири ўринбосари Алексей Резников Зеленский бу таклифни қабул қилмаслигини айтди, унинг сўзларига кўра, президент «пойтахтга бориб, тажовузкор мамлакат вакили билан учрашмайди».
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
14:14 / 23.12.2024